Қашқадарёда маданият ва санъат намояндалари иштирокида маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда

11:07 07 Май 2022 Жамият
1056 0

Фото: Халқ сўзи

Бугун Янги Ўзбекистондаги тарихий ўзгаришлар моҳияти ҳамда аҳамиятини одамлар онгу шуурига чуқур етказишда санъат ва маданиятнинг таъсири катта. Шу жиҳатдан Қашқадарёда жорий йил 5 майдан 15 майгача давом этадиган «Янги Ўзбекистон – инсон қадри улуғланган юрт» шиори остидаги маънавий-маърифий ҳамда кўнгилочар тадбирларда пойтахтдан 200 нафардан зиёд таниқли маданият ва санъат намояндалари, олимлар, шоиру ёзувчилар иштирок этаётгани воҳа аҳлини жуда мамнун этмоқда.

Вилоятдаги барча маҳаллаларда ўтаётган кўнгилочар учрашув ва мулоқотларда 10 дан ортиқ миллий фильмлар намойиш этилмоқда. Энг қувонарлиси, тоғли, чекка ва олис қишлоқ аҳолиси фильм актёрлари, режиссёр ва сценарий муаллифлари билан юзма-юз суҳбатлашиб, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олмоқда. Жойларда кино санъатининг олтин фондидан ўрин олган киноасарлар тақдимоти ҳам ўтказилмоқда. Таниқли санъаткорлар ижросидаги жозибали қуй-қўшиқлар рақсларга уланмоқда.

— Киноюлдузлар, актёрлар, режиссёрлар ҳамда сценарий муаллифлари билан халқнинг учрашуви жуда қизиқарли ва ҳаяжонларга бой тарзда ўтаётгани бизни ҳам тўлқинлантириб юборди, — дейди Ўзбекистон Республикаси Кинематография агентлиги бош директори ўринбосари маслаҳатчиси Барно Ўнгбоева. — Халқ таълими вазирлиги билан ҳамкорликда «Матонат мактаби» деб номланган кўп қисмли фильм асосида мактаб ўқувчилари ўртасида иншолар танлови ўтказяпмиз. Дастлаб туман босқичи, кейин вилоят босқичи ғолиблари аниқланиб, улар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади. Киноклубларимиз маҳаллабай тарзда вилоятнинг энг чекка ва олис қишлоқлари, тоғли ҳудудларда яшовчи аҳолига фильмлар намойиш этмоқда.

Фахриддин Бозоров, «Халқ сўзи».

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер