Қашқадарёда босқинчилик билан шуғулланиб келган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди (+видео)

Қашқадарё вилояти Қарши туманида босқинчилик жиноятини содир этган жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олинди, деб хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати.
Унда айтилишича, Қарши туманининг «Алишер Навоий» маҳалласидаги хонадонларнинг бирига, тонгги 04:00 лар атрофида уч нафар ниқоб кийган номаълум шахслар девор орқали кириб, уй эгаси, турмуш ўртоғи ва фарзандига тан жароҳати етказган.
Маълум бўлишича, жиноий гуруҳ аъзолари улардан пул талаб қилган ҳамда уйдаги шкафда бўлган тилла тақинчоқларни олиб чиқиб кетишган.
Мазкур ҳолат юзасидан жиноят кодексининг 164-моддаси, 3-қисми «b» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, олиб борилган тадбирлар натижасида гумонланувчилар «Nexia-2» автомашинасида давлат рақамисиз ҳодиса жойида ҳаракатлангани аниқланган.
Жиноий ҳаракатни содир этган уч нафар гумонланувчининг шахсига аниқлик киритилиб, улардан бири қўлга олинган. Шунингдек, босқинчилик жиноятини содир этишда жабрланувчи тўғрисида маълумот берган шахс ҳам ушланиб, ушбу гуруҳ 2024 йил 26 ноябрь куни қарши туманида содир этилган бошқа бир босқинчилик жиноятига ҳам алоқадор эканлиги маълум бўлди.
Таъкидланишича, ушбу жиноий ҳаракатда иштирок этган 1985 йилда туғилган, Қарши шаҳрида яшовчи яна бир шахс қўлга олинган.
«Ҳозирда уч нафар гумонланувчилар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда», — дейилади ИИВ хабарида.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Жаҳон олимлари нигоҳи яна Ўзбекистонга қаратилди
- Президент Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда долларнинг расмий курси ўзгарди
- Президент Исмоил Жўрабеков вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди
- Ўзбекистон ва Туркманистон: барқарор ривожланиш йўлидан бораётган давлатлар
- Тадбиркорлар янгича ёндашувлар асосида қўллаб-қувватланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг