Қашқадарёда болалар лифтда қамалиб қолди

01:43 28 Март 2025 Жамият
127 0

Фото: ФВВ

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги кўп қаватли уйларнинг биридаги лифтда болалар қамалиб қолди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.

Маълум қилинишича, кеча, 27 март куни соат 13:30 да вилоят ФВБга Қарши шаҳар «Наво» МФЙда жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги лифт қулфланиб қолгани, қурилма ичида 4 нафар ёш бола қолиб кетгани тўғрисида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, зудлик билан айтилган манзилга ФВБ қутқарувчилари етиб борган ва махсус асбоб-анжомлар ёрдамида лифт эшикларини очиб, болаларни қутқарган ҳамда ота-оналарига соғ-омон топширишган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?