Электр таъминоти Қашқадарёда 40, Андижонда 45 фоиз қайта тикланган
Иллюстратив фото
Республикаси Энергетика вазирлиги Матбуот хизмати республикамиз ҳудудларида электр энергияси таъминоти билан боғлиқ ҳолат юзасидан қўшимча маълумот (соат 18:00 ҳолатига) берди.
Унга кўра, умумтизимда юзага келган носозликлар сабабли мамлакатимиздаги мавжуд газ қазиб олиш конлари ва уни қайта ишлаш заводларида технологик жараёнларнинг бузилиш ҳолатлари кузатилмоқда. Бу эса, ўз навбатида газ ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмоқда.
Шу сабабли, иссиқлик электр станцияларида газ босимининг камайиши кузатилмоқда ва бу электр энергиясини ишлаб чиқариш ҳажмига салбий таъсир кўрсатмоқда.
1. Қорақалпоғистон Республикаси — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд (100%).
2. Андижон вилояти (45%) — Андижон шаҳар 70%, Хонобод тумани 80%, қолган барча туман ва шаҳарларда 10% электр таъминоти мавжуд;
3. Бухоро вилояти (80%) — Қоракўл тумани 60%, қолган барча туман ва шаҳарларда 100% электр таъминоти мавжуд;
4. Жиззах вилояти (100%) — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд;
5. Қашқадарё вилояти (40%) — Қарши шаҳар 80%, қолган барча туман ва шаҳарларда 5% электр таъминоти мавжуд;
6. Навоий вилояти (95%) — Хатирчи тумани 80%, қолган барча туман ва шаҳарларда 100% электр таъминоти мавжуд;
7. Наманган вилояти (77%) — Наманган шаҳри 75%, Мингбулоқ тумани 75%, Косонсой тумани 75%, Норин тумани 80% Поп тумани 70%, Тўрақўрғон тумани 75%, Уйчи тумани 75%, Учқўрғон тумани 80%, Чортоқ тумани 75%, Чуст тумани 75%, Янгиқўрғон тумани 80%, Наманган тумани 80% электр таъминоти мавжуд;
8. Самарқанд вилояти (55%) — Каттақўрғон шаҳар 50%, Каттақўрғон тумани 90%, Жомбой тумани 90%, Пастдарғом тумани 10%, Нарпай тумани 70%,Тайлоқ тумани 70%, Ургут тумани 80%, Самарқанд шаҳар 95% электр таъминоти мавжуд;
9. Сурхондарё вилояти (65%) — Денов, Сариосиё, Узун туманлари ва Денов шаҳри 100 %, Термиз шаҳри 70%, Термиз туман 60 %, Олтинсой тумани 70%, Шўрчи, Бойсун, Қумқўрғон, Ангор, Музробод, Жарқўрғон, Қизириқ, Бандихон туманлари 10% электр мавжуд;
10. Сирдарё вилояти (55%) — Ширин шаҳри 100%, қолган туман ва шаҳарларда 45% электр таъминоти мавжуд таъминоти мавжуд;
11. Тошкент вилояти (80%) — Ангрен шаҳар 30%, Бекобод шаҳар 60%, Нурафшон шаҳар 10%, Олмалиқ шаҳар 60%, Оҳангарон шаҳар 50%, Чирчиқ шаҳар 80%, Янгийўл шаҳар 50%, Бука тумани 15%, Бўстонлик тумани 70%, Зангиота тумани 100%, Қибрай тумани 80%, Қуйи Чирчиқ тумани 60%,Оҳангарон тумани 50%, Паркент тумани 70%, Пискент тумани 20%, Тошкент тумани 80%, Ўрта Чирчиқ тумани 20%, Юқори Чирчиқ тумани 70%, Чиноз тумани 90%, Янгийўл туман 80% электр таъминотига уланган;
12. Фарғона вилояти (70%) — Данғара тумани 50%, Фарғона тумани 70%, Ўзбекистон тумани 50%, Риштон тумани 50%, Бувайда тумани 40%, Қўқон шаҳар 100%, Тошлоқ тумани 50%, Марғилон шаҳар 60%, Қўштепа тумани 50%, Боғдод тумани 50%, Олтиариқ тумани 50%, қолган туман ва шаҳарларида 100% электр таъминоти мавжуд;
13. Хоразм вилояти (100%) — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд;
14. Тошкент шаҳри (100%) — Барча туман ва шаҳарларида электр таъминоти мавжуд.
Энергетика вазирлиги томонидан маълум қилинишича, истеъмолчиларни электр энергияси билан барқарор таъминлаш борасида барча чоралар кўрилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг