Қашқадарёда 2 та пахта тўқимачилик кластери асоссиз даромад олгани аниқланди

Фото: Президент матбуот хизмати
Қашқадарёда 2 та пахта тўқимачилик кластери томонидан 3 миллиард сўмдан ортиқ асоссиз даромад олинганлиги аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар бермоқда.
Қайд этилишича, қўмита томонидан юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувчи кластерлар томонидан ушбу турдаги маҳсулотларни биржа савдоларига қўйилиши ва биржа савдоларида нархларни сунъий ошишини олдини олиш бўйича назорат ўрнатилган.
Мониторинг кузатувлари давомида Қашқадарё вилоятида «Чироқчи-кластер» МЧЖ ва «Китоб ип йигирув» АЖлар томонидан қуйидаги қонун бузилиши ҳолатлари аниқланган:
- умумий 8 минг 310 тонна маҳсулотни биржа савдоларига чиқармасдан, тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилган;
- жадвалларда назарда тутилган муддатларда биржага маҳсулот қўйилмаган ёки уни кам ҳажмда ёхуд мувофиқ бўлмаган ҳажмда қўйилган;
- маҳсулотлар бўйича жадвалларни белгиланган муддатда биржанинг расмий веб-сайтига жойлаштирилмаган;
- биржа савдоларини ўтказиш чоғида рақобатни чеклайдиган ёки чеклашга олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлар.
Юқоридагиларга кўра, корхоналар жами 3,2 млрд сўм асоссиз даромад олгани маълум бўлган.
Мазкур ҳолатлар бўйича кластерларга нисбатан қўмита томонидан тегишли тартибда иш қўзғатилган. Ортиқча олинган маблағни ихтиёрий равишда қайтариш ва қонун бузилишини бартараф этиш мақсадида бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саудия Арабистонида «Ўзбекистон маданияти кунлари» давом этмоқда
- Тошкентда «Ўзбеккосмос» ва «NASA» агентликлари ҳамкорлигида «NASA Space Apps Challenge 2025» Ҳакатон тадбири ўтказилмоқда
- Супер ой: Бугун Ернинг табиий йўлдоши одатдагидан анча катта кўринмоқда
- Ўзбекистон терма жамоаси Қувайт билан 2 та ўртоқлик ўйини ўтказади
- ЖССТ: Ғазода бирорта шифохона тўлиқ ишламаяпти
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг