Қашқадарё ва Бухорода «валютчик»лар қўлга тушди

Иллюстратив фото
Иккита вилоятда ноқонуний валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, Департаментнинг Шаҳрисабз шаҳри бўлими ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган Ғ.Ш. 3 500 АҚШ долларини фуқаро Г.А.дан 44,1 миллион сўмга сотиб олган вақтида ушланиб, ундан яна 1 350 АҚШ доллари, 27 540 Россия рубли ва 9,9 миллион сўм пуллар ашёвий далил сифатида олинган.
Бошқа бир ҳолатда эса Департаментнинг Олот тумани томонидан ўтказилган тезкор тадбирда валюта қимматликлари савдоси билан шуғулланиб келган О.Ю. 3 600 АҚШ долларини фуқаро С.У.дан 45 миллион сўмга сотиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда доллар курси пастлади
- «Бунёдкор» мураббийи Сергей Арсланов вафот этди
- Қондаги глюкозани пасайтириш учун кечки овқатланишнинг идеал вақти маълум бўлди
- Сардобанинг сири нимада?
- Камчатка соҳилларидаги кучли зилзиладан сўнг Ўзбекистон Консуллиги ватандошларимизга мурожаат қилди
- Бухоролик докторант ниманинг эвазига Президент совғаси – автомобилга эга бўлди?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг