Қасддан баданга енгил шикаст етказганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилди
Иллюстратив фото
7 октябрь куни имзоланган қонун билан Жиноят ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” каналида маълум қилинди.
Унга кўра, кодексларга соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш билан боғлиқ жиноий қилмишни жиноий жазо таркибидан чиқариб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказишни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Шунингдек, мазкур ҳуқуқий нормани янги тавсифий белгилар билан тўлдириш, ярашув институтига кирувчи маъмурий ҳуқуқбузарликлар доирасини кенгайтириш белгиланмоқда.
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса:
- БҲМнинг 5 бараваридан 25 бараваригача (1 миллион 875 минг сўмдан 9 миллион 375 минг сўмгача) миқдорда жарима солишга;
- 15 суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг