Қаршида фуқарога 82 млн сўмдан ортиқ иш ҳақи ва маънавий зарар ундириб берилди

Иллюстратив фото
Қашқадарёда фуқарога 82 миллион сўмдан ортиқ маоши ва маънавий зарар ундириб берилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.
Қайд этилишича, Қарши тумани, «Кахлак» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаро С. Гулов қонуний иш ҳақи ва етказилган маънавий зарарни ундиришда амалий ёрдам сўраб вилоят адлия бошқармасига мурожаат қилган.
Маълумотларга кўра, ушбу шахс Қарши шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлимида фаолият юритиб келган ва маълум сабабларга кўра ишдан вақтинча четлаштирилган. У ишдан четлаштирилган даври учун иш ҳақини талаб қилган.
Шундан сўнг, фуқаро манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судига даъво аризаси киритилди.
Судда даъво ариза кўриб чиқилиб, ҳал қилувчи қарорга кўра, жавобгар ҳисобланган Қарши шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳисобидан фуқаро С. Гулов фойдасига 82 миллион 734 минг сўм миқдорида иш ҳақи ва маънавий зарар ундириш белгиланган.
Аввалроқ иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони қабул қилингани ҳақида хабар қилгандик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Самарқандда ЮНЕСКОнинг 43-сессиясига тайёргарлик авжида
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олишга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тартиби белгиланди
- Марказий Осиё педагоглари Нукусда жам бўлди
- Ҳудудларда 34 та юқори технологияли саноат лойиҳалари амалга оширилади
- Эндиликда муддати ўтган товарларнинг сотилиши автоматик равишда чекланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг