Қаршида “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг спорт мусобақалари бошланди

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ/«Халқ сўзи». Қарши шаҳрида “Беш ташаббус олимпиадаси” доирасида талабалар ўртасида ўтказилаётган оммавий спорт мусобақаларининг республика босқичига старт берилди.
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Спорт вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақанинг очилиш маросими Қарши давлат университетида бўлиб ўтди.
Унда сўзга чиққанлар томонидан ушбу олимпиада ёшларнинг иқтидорларини юзага чиқариш, спортчи ёшларни саралаш ва рағбатлантиришда муҳим аҳамият касб этаётгани таъкидланди.
— Мусобақа мамлакатимиздаги 147 та олий таълим муассасасининг 440 мингдан ошиқ талабаларини қамраб олди, — дейди Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги бош мутахассиси Алишер Исломов. — Иштирокчилар дастлаб гуруҳлараро сараланган бўлса, сўнг факультетлараро, университетлараро ва ҳудудий босқичларда ўзаро рақобатлашиб, барча босқичлардан муваффақиятли ўтган 574 нафар талаба финалга етиб келишди. Энди улар спортнинг мини-футбол, стол тенниси, волейбол, енгил атлетика, стритбол турлари бўйича мусобақанинг мутлақ ғолиблиги учун баҳсларга киришишади.
Барча беллашувлар Қарши давлат университети ҳамда Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтининг спорт мажмуаларида ўтказилмоқда.
Мусобақа жорий йилнинг 13 декабрь куни якунланади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Айрим оилаларга бир марталик моддий ёрдам берилади
- Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни неча кишига ошяпти?
- Шаҳрам Ғиёсов тажрибали рақибини муддатдан олдин мағлуб этди
- Самарқанд яна бир нуфузли форумга мезбонлик қилади
- Марказий банк шошилинч огоҳлантириш билан чиқди
- «Leapmotor» Ўзбекистонда ўтказилган автомобиль тести натижаларидан норозилигини билдирди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг