Қарши Давлат университетида талабалар мақом ансамбли ташкил этилди

17:21 03 Май 2023 Маданият
1198 0

Фото: «Халқ сўзи»

Қарши Давлат университетида 25 нафар иқтидорли талабалар жамоасидан иборат "Мумтоз наволар" талабалар мақом ансамбли ташкил этилди. Ансамбль Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ойгул Ҳалилова раҳбарлигида фаолият олиб боради.

Ёш мақомчилар ўзларининг илк тақдимот дастурини ҳам намойиш этди. Унда иқтидорли талабалар ижросида янграган “Савти калон”, “Қашқарчаи савти калон”, “Соқиномаи савти калон” рост мақомлари, Навоий, Бобур, Огаҳий, Муқимий ғазаллари билан айтиладиган қўшиқлар мухлису мутахассислар эътирофига сабаб бўлди.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ, “Халқ сўзи”

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер