Қарийб 10 миллион йўловчи темир йўл транспортидан фойдаланган
2024 йилнинг январь-декабрь ойларида темир йўл транспортидан 9 миллион 803,6 минг йўловчи фойдаланган. Бу ҳақида Статистика агентлиги маълумот берди.
Агентлик маълумотларига кўра, ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 177,1 минг йўловчига кўпайган. Шу тариқа, ўсиш сурати 101,8 фоизни ташкил қилди.
Қайд этиш жоизки, темирйўл транспортидан фойдаланувчи йўловчилар сони сўнгги 4 йилда мунтазам ошиб борганлигини кўриш мумкин.
Жумладан, 2020 йилда 6 миллион 155,3 минг, 2021 йилда 7 миллион 949,4 минг, 2022 йилда 9 миллион, 2023 йилда 9 миллион 626,5 минг нафар йўловчи манзилига етиб олиш мақсадида темир йўл транспортини танлаган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- Эркинжон Турдимов: «Муаммо бинода эмас, муаммо раҳбар ва унинг иш услубида»
- Аҳоли ва қишлоқ хўжалигини онлайн рўйхатга олиш бошланишига 3 кун қолди
- Президент прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига табрик йўллади
- Ўзбекистонда 2025 йилда 150 тоннадан ортиқ сифатли қон тайёрланган
- “Катта сакраш” ёхуд Ўзбекистон сунъий интеллект ва рақамли технологиялар ривожида янги босқичга қадам қўйди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг