Қанча тортишсак ҳам мақсадимиз битта — Қодиров ўзи ва Кушербоев ўртасидаги тортишувни нормал ҳолат дея баҳолади
Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодиров депутат Расул Кушербоев билан ўртасидаги тортишув тафсилотлари ҳақида маълумот берди.
Қодировнинг фикрича, ўзи ва Расул Кушербоев ўртасида бўлиб ўтган тортишув жуда ҳам нормал ҳолат.
«Тортишув мавзуси давлат ҳокимияти органларини ноқонуний қурилишларни бузиш бўйича қарорларини судга беришда давлат божини тўлаш ёки тўламаслик ҳақида эди. Менга қолса судга мурожаат учун умуман тўловларни ҳар қандай шакли бекор қилиниши керак, адолатни излаш тортишувлари фақат ва фақат судда бўлсин. Суд ҳамма учун осон очиладиган эшик бўлсин. Расул эса бу норма ҳокимиятларни ноқонуний бузиш ишларини янада рағбатлантиради деган хулосада. Тортишув шу нуқтада бўлди.
Давлат Солиқ қўмитаси билан Расул ўртасидаги низодан хабарим йўқ эди, асабий бўлишга асоси бор. Бизни тортишувимиздаги кескин сўзлари учун мен ҳам Одоб комиссиясига мурожаат қилганим рост. Лекин бу чақирувимни қайтиб оламан. Қийин пайтда Расулни қўллаб қувватлаймиз. Ҳамкасбимизни судга жалб қилинишига розилик бермоқчи эмасмиз.
Бугун Ҳукуматни ҳисоботини эшитдик. Мураккаб шароитда Ҳукумат ҳам ноанъанавий ишлашни ўрганаяпти. Парламент ҳам эркин муҳитда ишлашни энди ўрганаяпти. Қўполроқ гапиргани учун Парламент аъзосини жавобгарликка тортилиши демократик ислоҳотларимизнинг руҳига мос эмас.
Қанча тортишсак ҳам мақсадимиз битта - Ўзбекистонимиз ривожланиши керак!», деб ёзмоқда Алишер Қодиров.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг