«Қамчиқ» довонида фуқароларга ёрдам кўрсатилмоқда. Қўшимча поезд қатнови йўлга қўйилган

Фото: ФВВ
ФВВ мувофиқлаштиришида, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва бошқа ФВДТ таркибига кирувчи ташкилотлар ҳамкорлигида «Қамчиқ» довонида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, ноқулай об-ҳаво шароити сабаб довонда қолиб кетган қарийб минг киши меҳмонхонага жойлаштирилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Хабарингиз бор, бугун, 7 март куни қалин қор ёққанлиги сабабли «Қамчиқ» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.

ФВВ, ЙПХ ва «Қамчиқавтойўл» ИЙФУК ходимлари ҳамкорлигида йўлни қордан тозалаш, музламалар ҳосил бўлишининг олдини олиш ва қум-туз аралашмасини сепиш ишлари олиб борилмоқда. ФВВ қутқарувчилари томонидан назорат тадбирлари олиб борилиб, йўлда қолиб кетган ҳайдовчи ва уларнинг автотранспорт воситаларига ёрдам кўрсатилмоқда.


Қолаверса, довонда ноқулай шароитда қолган йўловчилар учун ФВВ томонидан исиниш масканлари ҳам ташкил этилган.

Қайд этилишича, умумий 958 киши: 790 нафар эркак, 130 нафар аёл ва 38 нафар болага Ангрен шаҳридаги 19 та ошхона, 4 та меҳмонхона хизмат кўрсатмоқда.

ЙҲХХга кўра, «Қамчиқ» давонида транспорт воситалар ҳаракати тўхтатилгани сабабли «Ангрен-Қўқон» йўналишида бепул поезд ташкил этилган. Поезд 21:00 да Ангрен темирйўл шох бекатидан ҳаракатланган.
«Ўзбекистон темир йўллари» ҳам Тошкент ва Андижон ўртасида қўшимча темирйўл йўналиши ташкил этилганини маълум қилди.
Билдирилишича, 732-сонли поезд Кўл, Темирйўлобод, Қўн ва Қўшминор бекатларида режадан ташқари тўхтайди.
Поезд Оҳангарон, Ангрен, Кўл, Орзу, Чодак, Темирйўлобод, Қўн, Қўшминор, Поп бекатларида тўхтаб, сўнгра Қўқонга йўл олади. Довон орқали ўтадиган барча поездлар ҳам кўрсатилган станцияларда тўхтаб ўтади.

ФВВнинг қўшимча қилишича, водий вилоятларига боришни режалаштирган фуқаролар учун «Оҳангарон» ва «Ангрен» вокзалларида жадвалдан ташқари қўшимча 9 вагондан иборат темирйўл рейси амалга оширилган.

Ҳозирда поезд «Оҳангарон» темирйўл вокзалидан 115 нафар йўловчилар билан «Ангрен» темирйўл вокзали томон ҳаракатланган. Таъкидланишича, темирйўл рейсининг водий вилоятларидан Тошкент шаҳри томон ҳаракати ҳам режалаштирилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Миллий сертификат имтиҳони натижалари 21 иш куни ичида эълон қилинади — Билимни баҳолаш агентлиги
- Ички ишлар вазири Бухоро вилояти ИИБнинг 10 га яқин раҳбарини ишдан бўшатди
- Яна бир бозор аукционга қўйилди
- Абдулазиз Комилов Италиянинг энг юқори давлат мукофоти билан тақдирланди
- Ўзбекистон паспорти халқаро индексда паст натижа қайд этди
- Янги ҳафта аввалида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг