«Қамчиқ» довони вақтинча ёпилди
Кучли қор ёғаётганлиги сабабли «Қамчиқ» довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди. Бу ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди.
Унга кўра, жорий йилнинг 7 март куни соат 14:30 дан А-373 Халқаро автомобиль йўлининг «Қамчиқ» довони қисми автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
«Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда», — дейилади вазирлик хабарида.
Махсус техникалар ёрдамида довон йўлини қордан тозалаш ишлари амалга оширилиши белгиланган. Транспорт воситаларининг ҳаракатига рухсат берилиши юзасидан қўшимча маълумот берилади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нега биз ҳалигача ўзга сайёраликлар билан учрашмаганмиз?
- 16 январь куни баъзи жойларда қор ёғади
- Рақамли Ўзбeкистон учун кибeр-ҳуқуқшунослар: Прeзидeнт Фармони юридик таълимнинг янги даврини очади
- Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатларидан иборат делегация аъзолари Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди (+фоторепортаж)
- Кўрфаз араб давлатлари бозорига божсиз кириш имкони яратилади
- Дунё бўйлаб қон ва кўзёш билан ўтган бир ҳафта — 20 та суратда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг