Қалин туман туфайли Тошкент халқаро аэропорти айрим рейсларни муқобил аэродромга йўналтирди

19:59 03 Декабрь 2024 Жамият
351 0

Фото: «Uzbekistan Airports»

Тошкент халқаро аэропортида ноқулай об-ҳаво шароити (туман) туфайли ҳаво кемаларини қабул қилишга чекловлар жорий этилди.

«Uzbekistan Airports»га кўра, қуйидаги рейслар Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилган:

  • «Silk Avia» авиакомпаниясининг Фарғона – Тошкент йўналиши бўйича US402;
  • «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Бишкек – Тошкент йўналиши бўйича HY778;
  • «UTair» авиакомпаниясининг Сургут – Тошкент йўналиши бўйича UTA-709;
  • «Centrum Air» авиакомпаниясининг Дубай – Тошкент йўналиши бўйича MFX-352;
  • «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг Грозний – Тошкент йўналиши бўйича HY9702 рейси Бухородаги муқобил аэродромга йўналтирилган.

«Парвозлар маълумотлари янгиланмоқда», дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер