Қалин туман «Тошкент» аэропорти фаолиятини бир неча соатга чеклаб қўйди

14:46 26 Ноябрь 2022 Жамият
501 0

Эрталаб соат 7:00 дан бошлаб Тошкент аэропортида об-ҳаво шароити — туман тушиши ҳамда кўриниш 100 метргача пасайиб кетганлиги сабабли 10 дан ортиқ рейслар кечиктирилди. Об-ҳаво шароити соат 11 га яқин яхшиланди. Аэропорт рейсларни қабул қилиш ва жўнатишни бошлади.

Хусусан, етиб келиш аэропортидаги об-ҳаво шароити туфайли Turkish Airlines компаниясининг ТК-368 рейси Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича кечикиш билан учди. 

Жадвалга кўра, борт соат 07:55 да қўниши лозим эди, аммо кечикиш сабабли самолёт Тошкентга 11:45 да етиб келди. Шу сабабли, ТК-369 нинг Истанбулга қайтиш рейси Тошкентдан кечикиш билан — дастлабки маълумотларга кўра, Тошкент вақти билан соат 13:00 да амалга оширилади.

Шунингдек, «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг 10 та рейси кечиктирилди, ҳусусан: HY-051 Тошкент – Урганч, HY-011 Тошкент – Нукус, HY-603 Тошкент – Москва, HY-271 Тошкент – Истанбул, HY-779 Тошкент – Бишкек, HY-333 Тошкент – Дубай , HY-5311 Тошкент - Жидда, HY-231 Тошкент - Франкфурт, HY-717 Тошкент - Душанбе ва HY-341 Тошкент - Шарм ал-Шайх. Айни дамда барча кечиктирилган рейслар «Тошкент» аэропортидан манзилга қараб учиб кетди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер