Қалин туман иккита аэропорт фаолиятини вақтинча чеклади
Ноқулай об-ҳаво шароити «Тошкент» ва «Андижон» халқаро аэропортлари ишининг чекланишига сабаб бўлди.
Хусусан, Тошкент аэропортида қуюқ туман сабабли кўринишнинг ёмонлашиши (250 м) «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY9614 (Москва — Тошкент) рейси Самарқанддаги муқобил аэродромга йўналтирилишига сабаб бўлди.
HY336 (Жидда — Тошкент) рейси эса Навоий халқаро аэропортига йўналтирилди. Об-ҳаво яхшилангач, борт йўловчилар билан пойтахт аэропортига учиб келди.
Андижон аэропорти ҳам ноқулай об-ҳаво шароити туфайли вақтинча ёпилди. «Uzbekistan Airways» авиакомпаниясининг HY091 (Тошкент — Андижон) ва HY049 (Андижон — Самарқанд) рейслари Фарғона аэропортидан ўзгартирилган жадвалга мувофиқ амалга оширилади. «Андижон» аэропорти раҳбарияти томонидан йўловчилар учун Фарғона аэропортига транспорт ташкил қилинди.
Парвозлар жадвалидаги ўзгаришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчилардан олишингиз мумкин.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг