Қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “Ш.Ф.” МЧЖ иш бошқарувчиси Ш.Н. “Isuzu” юк автомашинасида 130,1 млн сўмлик қўлбола усулда тайёрланган 8 240 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини Ромитан туманида ўтказиш мақсадида олиб келаётганлиги аниқланиб, ушбу МЧЖ омборхонасидан яна 73,1 млн сўмлик жами 2 116 дона алкоголь маҳсулоти ашёвий далил сифатида олинган.
Шу каби, Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ДСИ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган терговга қадар текширувда “A.I.” оилавий корхонаси ва “E.F.” МЧЖга қарашли савдо дўконларида “Santal”, “Baikal”, “Русская” номли жами 880 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг