Қайси ҳудудда аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси энг пастлиги маълум қилинди
Фото: Муҳсин Умурзоқов / «Халқ сўзи»
«Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамияти Ўзбекистоннинг қайси ҳудуди неча фоиз ичимлик суви билан таъминлангани ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Келтирилишича, 2025 йил июль ойи ҳолатига кўра, Ўзбекистон аҳолисининг 81,5 фоизи марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Хусусан, ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри 98,2 фоиз кўрсаткич билан етакчи, Қашқадарё вилояти эса 61,2 фоиз билан сўнгги ўринда банд этмоқда. Шунингдек:
- Андижон вилояти — 92 фоиз;
- Бухоро вилояти — 74,3 фоиз;
- Фарғона вилояти — 82,5 фоиз;
- Жиззах вилояти — 75,3 фоиз;
- Навоий вилояти — 85,8 фоиз;
- Наманган вилояти — 87 фоиз;
- Самарқанд вилояти — 78,6 фоиз;
- Сурхондарё вилояти — 66,5 фоиз;
- Сирдарё вилояти — 87,7 фоиз;
- Тошкент вилояти— 79,9 фоиз;
- Хоразм вилояти — 91,6 фоиз;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 74,2 фоиз.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг