Путин ва Цзиньпин Россия ва Хитойнинг янги ядровий лойиҳасига старт беради

Россия президенти Владимир Путин ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин янги ядро иншооти қурилишини бошлаш маросимида қатнашадилар. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, улар иштирокидаги тадбир 19 май, чоршанба куни онлайн тарзда ўтказилади.
Чуньиннинг сўзларига кўра, икки мамлакат раҳбарлари атом энергетикаси соҳасидаги ҳамкорлик дастури доирасида амалга ошириладиган Хитой — Россия объекти қурилишини бошлаш маросимида қатнашадилар.
Ташқи сиёсат бўлими вакили қайси объект ҳақида гап кетаётганига аниқлик киритмаган.
Аввалроқ, Хитой ва Россия яхши қўшничилик, дўстлик ва ҳамкорлик тўғрисидаги шартномани узайтиришга келишиб олгани маълум бўлган эди.
Бунгача Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Москва ва Пекин ўртасидаги ҳамкорлик энг юқори даражага кўтарилганини айтган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 2023 йилдан автомобиль нархи пасайди — UzAuto Motors
- Европа Иттифоқи Украинага 18 миллиард евро миқдоридаги янги ёрдам пакети ажратди
- Буюк Британия бош вазири жаримага тортилди
- Наманганда кетма-кет ҳаракатланиб келаётган учта юк автомобили ўзаро тўқнашиб, ёниб кетди
- Ўзбекистон Президенти Ли Куан Ю номидаги мактабга ташриф буюрди ва Сингапурнинг ишбилармон доиралари билан учрашув ўтказди
- НАТО Украина масаласида Россия билан музокара қилишнинг ягона йўлини маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг