Прокуратура департаменти бир қатор ҳудудларда қўлбола ароқ савдосига чек қўйди

15:32 15 Июнь 2024 Иқтисодиёт
206 0

Фото: Прократура департаменти

Ўзбекистоннинг бир қатор ҳудудларида қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйган савдо дўконлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Олмазор, Учтепа, Юнусобод ва Миробод тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда ушбу ҳудудлардаги “O.T.”, “А.В.”, “Е.В.” ва “К.Т.” МЧЖларга қарашли алкоголь маҳсулотлари савдо дўконларида 33 турдаги жами 1 047 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби, Департаментнинг Учқўрғон, Норин ва Янгиқўрғон тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда “Q.Sh.”, “Ж.И.” ва “O`.A.” МЧЖларга қарашли алкоголь маҳсулотлари савдо дўконида 25 турдаги жами 218 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари савдога қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шунингдек, Департаментнинг Хўжайли туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро Ў.С. фуқаро С.Аб.га қўлбола усулда тайёрланган жами 180 дона «Қаратау» номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотини 4 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси Чуст ва Мингбулоқ тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда эса “N.O.” хусусий корхонаси ҳамда “M.I.” МЧЖга қарашли алкоголь маҳсулотлари савдо дўконларида 13 турдаги жами 953 дона турли ҳажмдаги қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Бундан ташқари, Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирида “S.Ch.” МЧЖ раҳбари О.Ж. савдо дўконида жами 576 дона «Қаратау» ва «Stolichnaya» номли қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганлиги аниқланган.

Департаментнинг Амударё туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Xоилавий корхонасига қарашли савдо дўконидан қўлбола усулда тайёрланган жами 302 дона алкоголь маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби Департаментнинг Андижон туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.С. фуқаро А.Р.га чет элда ишлаб чиқарилган 5 турдаги жами 52 дона алкоголь маҳсулотларини 40,3 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Манбага кўра, ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

 

 

 

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер