Прокуратура департаменти: 220 миллион сўмлик тамаки қўлга туширилди
Тамаки маҳсулотларнинг ноқонуний савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро ашёвий далиллар билан қўлга туширилди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.
Маълум бўлишича, тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган М.Х. Райҳон кўчасидаги қурилиши тугалланмаган бинода умумий баҳоси 220 млн сўмлик хорижда ишлаб чиқарилган 4 турдаги жами 24 минг 440 қути тамаки маҳсулотларини ўтказиш мақсадида сақлаб келганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида мусодара қилинди.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошланган.
Аввалроқ алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилади ва қўшимча лицензия талаблари жорий этилиши ҳақида маълум қилган эдик.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг