Профессор-ўқитувчиларнинг академик ҳамкорлик самаралари

13:09 19 Июль 2024 Жамият
147 0

Шоира Эшбоева/«Халқ сўзи». Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан келган 60 дан ортиқ профессор-ўқитувчи Америка Қўшма Штатларидаги университетларда ўтказган бир семестр давомида олган билим ва тажрибаларини ўртоқлашиш учун Тошкентда йиғилишди. Ушбу алмашинув АҚШнинг Тошкентдаги элчихонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг қўшма ташаббуси бўлган «Факультет ўқитувчиларининг малакасини ошириш» (ФEП) дастури доирасида молиялаштирилди. Лойиҳа Халқаро таълим бўйича Америка кенгашлари томонидан амалга оширилди.

— Олий таълим соҳасида Ўзбекистон ва Қўшма Штатлардаги университетлар ўртасида узоқ муддатли алоқаларни ўрнатилиши нафақат университет маъмурияти, ходимлар ва талабалари учун ҳам ўзаро фойдали имконият бўлди, — дейди АҚШнинг Ўзбекистондаги элчиси Жонатан Хеник. — Америка ва Ўзбекистон профессор-ўқитувчилари ўртасидаги ҳамкорлик келгуси йиллар давомида ҳар икки мамлакатда таълим ва тадқиқот салоҳиятини мустаҳкамлайди.

Ўтган ўқув йилида АҚШ элчихонаси Ўзбекистондаги университетлардаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш учун 25 нафар америкалик инглиз тили ўқитувчилари ҳамда кўплаб техник эксперт ва олимларни таклиф қилди.

АҚШ университетлари Ўзбекистондаги ҳамкорлари, жумладан, «Эл юрт умиди» жамғармаси билан ҳамкорликни кенгайтиришда давом этмоқда. 2023 йилда 1000 дан ортиқ ўзбекистонлик ёшлар АҚШ университетларига ўқишга киргани рекорд кўрсаткичдир. Бундан ташқари, америкалик талабаларни Ўзбекистондаги университетларга қабул қилиш ва ўқитиш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилмоқда. Ўзбекистондан танлаб олинган профессор-ўқитувчилар мезбон мамлакат университетларининг профессор-ўқитувчилари ва талабалари билан доимий алмашинувни амалга ошириш мақсадида бир семестрни Америка Қўшма Штатлари университетида ўтказади. Дастурда қатнашувчи ўқитувчилар маданият элчилари сифатида жамоатчилик вакилларига Ўзбекистон ва ўз университетлари ҳақида маълумот беради. Америкалик ўқитувчиларнинг шахсий менторлик дастуридан фойдаланишдан ташқари, улар билан ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ҳам йўлга қўяди. АҚШнинг аввалги мезбон институтлари сирасига Рутгерс, Техас А&М университетлари, Мичиган давлат университети, Пердю университети, Пенсилвания давлат университети киради.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?