Профессионал ва ҳаваскор шахматчилар беллашуви
Шахмат бугунги кунда Ўзбекистонда энг оммавий спорт турларидан бири ҳисобланади. Бу, албатта, мамлакатимизда спортга қаратилаётган эътибор натижасидир. Аҳолининг турли қатламлари ўртасида турли мусобақаларнинг ташкил этилаётгани иқтидорли шахматчиларни кашф этишга хизмат қилмоқда.
Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан жойларда ўтказилаётган шахмат бўйича «Ёшлар ишлари агентлиги кубоги» ҳам ана шу мақсадга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир. Нурафшон шаҳрида ушбу мусобақанинг Тошкент вилояти босқичи ташкил этилди. Эътиборлиси, беллашувларнинг туман ва шаҳар босқичларида профессионал ва ҳаваскор даражада шахмат билан шуғулланаётган 34 000 нафардан зиёд иштирокчи ўзаро беллашди. Улар орасидан энг кучлилари вилоят босқичида ўзаро беллашди. Якунда профессионаллар ўртасида Ўрта Чирчиқ тумани вакили Алмас Раҳматуллаев ва Тошкент туманидан Сарвиноз Қиличева ғолибликка эришди.

Ҳаваскорлар ўртасида эса Билолиддин Обидов ва Барно Бакирова биринчи ўринни қўлга киритди. Энди улар мусобақанинг Республика босқичида ўз вилоятлари шаънини ҳимоя қилишади. Мусобақа якунида ташкилотчилар томонидан ғолиб ва совриндорларга диплом ҳамда эсдалик совғалари топширилди.
Маржона АБДУРАҲМОНОВА, ЎзДЖТУ талабаси.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг