Президент Шуҳрат Жалиловни Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотлади
Ўзбекистон президенти фармони билан Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши раисининг ўринбосари Жалилов Шуҳрат Илҳамович Ўзбекистон Республикасининг Фахрий ёрлиғи билан мукофотланди. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Жалилов давлат идоралари ва жамоат ташкилотларидаги кўп йиллик самарали меҳнати, маҳалла институти ва касаба уюшмалари фаолиятини такомиллаштириш, кекса авлод вакилларини қўллаб-қувватлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси, ёшларни тарбиялаш йўлидаги ибратли ишлари, ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки туфайли мукофотланган.
Таваллудининг 85 йиллиги муносабати билан берилган ушбу мукофотни Шерзод Асадов 17 август куни Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси раиси Қудратилла Рафиқов билан биргаликда Шуҳрат Жалиловга тантанали равишда топширди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Собиқ бош вазир узоқ муддатга қамалди
- Тинчлик сулҳи шартлари бажарилмоқда: Ғазо 3 нафар, Исроил 90 нафар маҳбусни ватанига қайтарди
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Туркияда қалбаки алкоголдан яна 3 нафар ўзбекистонлик ҳаётдан кўз юмди
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг