Президент мактаблари каби ҳар бир вилоятда “Янги авлод” боғчалари ташкил қилинади
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент ўқитувчи ва мураббийлар билан мулоқотда ислоҳотларнинг илк босқичидаёқ мактабгача таълим тизимини ривожлантиришга катта эътибор қаратилганини қайд этди.
2017 йилда 4 мингдан ортиқ маҳаллада бирорта ҳам боғча йўқ эди, қамров 27 фоиздан ошмасди. Бугунги кунда боғчалар сони 38 мингдан, қамрови эса 78 фоиздан ошди.
Яқинда таълим соҳасида эълон қилинган янги имтиёз ва имкониятлар ҳисобига боғча кириб бормаган бирорта маҳалла қолмаслиги, қамров ҳам 80 фоиздан кам бўлмаслиги таъкидланди.
Боғчада тарбиячилар маоши мактаб ўқитувчиларига тенглаштирилди. Шу ойдан боғча мудиралари ҳам мактаб директори ўринбосари билан бир хил ойлик оладиган бўлди. Бир сўз билан айтганда, боғчадаги раҳбар ва педагоглар ойлиги қарийб 2 карра ошди.
Эндиликда хусусий боғчалардаги тарбиячилар ойлиги ва бола харажатининг бир қисми ҳам бюджетдан қоплаб бериладиган тизим жорий этилади.
Президент боғча тарбиячилари учун муҳим янгиликни айтди.
Ҳозирда 7 мингдан ортиқ давлат боғчаларида 120 мингга яқин педагоглар бўлгани билан уларнинг атиги 34 фоизи олий маълумотга эга. Лекин ҳозирда тарбиячиларнинг мактаб ўқитувчилари каби тоифа олиши учун олийгоҳ дипломи талаб этилади. Шу сабабли олий маълумотли билан ўрта маълумотли тарбиячининг ойлигида фарқ бор.
Шу боис, давлат ва хусусий боғча тарбиячиларини ишдан ажралмаган ҳолда олийгоҳларда ўқитиш йўлга қўйилиб, йилига 10 минг тарбиячи олий маълумотли қилинади.
Яна бир янгилик. Худди Президент мактаблари каби ҳар бир вилоятда “Янги авлод” боғчалари ташкил қилиниб, уларда тарбиячилар илғор педагогик технологияларни ўрганади.
Энг муҳими, янги методикаларни ўрганиш учун бу масканларнинг эшиги хусусий боғча тарбиячиларига ҳам доимо очиқ бўлади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- «Олтин куз» II Халқаро камер ва симфоник мусиқа фестивали бўлиб ўтади
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг