Президент хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича муҳим қонунни имзолади
Жорий йилнинг 29 август куни Президент Шавкат Мирзиёев қонун ҳужжатларига хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш бўйича янгиланган Конституцияга мувофиқлаштириш бўйича ўзгартиришларни имзолади.
Ҳужжат билан Уй-жой кодекси, Шаҳарсозлик кодекси ва «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Уй-жой кодексида «ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга мувофиқ бўлмаган ҳолда ўз уй-жойидан маҳрум қилиниши мумкин эмас» деб белгиланди.
Қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ўз уй-жойидан маҳрум бўлган мулкдорга уй-жой қиймати ва унга етказилган зарарнинг олдиндан ва тенг миқдорда қопланиши таъминланади.
Уй-жой кодексида уй-жойнинг ташқи кўринишини ўзгартириш, қайта қуриш ёки бузиш шаҳарсозлик қонунчилигига мувофиқ амалга оширилиши белгиланмоқда. Илгари бундай ҳаракатларга ҳокимликларнинг тегишли рухсати мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилиши кўрсатиб ўтилган эди.
Шаҳарсозлик кодексига зилзилабардош ҳудудларда бино ва иншоотларни лойиҳалаш ва қуришда шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга оширишни тақиқловчи янги норма киритилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
- Ўз халқини Сиз каби чин дилдан севадиган давлат раҳбарини учратмадим – «ACWA Power» компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абунайян
- Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Самарқанд мактабининг янги нафаси
- Иш билан боғлиқ бахтсиз ҳодисалар ва касбга оид касалликлар ҳақидаги маълумотларнинг яхлит тизими йўқлиги кўрсатиб ўтилди
- Тошкентда дипломатик ваколатхоналар ва халқаро ташкилотлар ўртасида ХІХ халқаро мини-футбол турнири ташкил этилди
- Ҳар бир ҳудудда “Касаба уюшмалари боғлари” ташкил этилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг