Президент иш ўринларини «соядан чиқариш» масаласига тўхталиб ўтди
Фото: Президент матбуот хизмати
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтаётган видеоселектор йиғилишида маҳаллаларда ҳоким ёрдамчиси, солиқ инспектори тушунтириш ишларини олиб бориши, манзилли ишлаб, келаси йилда камида 250 мингта ходимни легаллаштириши муҳимлиги қайд этилди.
Яқинда ижтимоий суғурта бўйича имзоланган фармонга мувофиқ, хусусий сектордаги ишчиларга ҳам касаллик ва декрет пулини давлат тўлаб беради.
Бу ҳам «соядан чиқиб», расмий ишлаш учун катта туртки бўладиган муҳим механизм экани таъкидланди.
Шу боис, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва вилоят ҳокимларига бу тизимни самарали ишлатиб, келгуси йилда 100 минг, 2027 йилда яна 200 минг иш ўрнини «соядан чиқариш» чораларини кўриш топширилди.
«Умуман, маҳалладаги одамлар қачон пул келиши, қанақа ўзгаришлар бўлиши, қанча иш ўрни яратилиб, қанча оиланинг даромади ошишини билиши керак», деди Президентимиз.
Шу боис, мутасаддиларга бу ишларни назорат қиладиган онлайн платформани ишга тушириш топширилди.
«2026 йилда лойиҳавий ёндашув асосида ҳудудларда аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш» бўйича қарор лойиҳасини киритиш вазифаси қўйилди.
«Яна бир марта такрорлайман, улкан мақсадларни маблағи билан бошлаяпмиз. Вазирлар, уларнинг ҳудудий бошқарма ва бўлимлари, вилоят ва туман ҳокимлари, энг асосийси, «маҳалла еттилиги» ишга қаттиқ киришмаса, ўзгариш бўлмайди», деди давлатимиз раҳбари.
Бош вазирга бугунги топшириқларни вазир ва ҳокимларга 2026 йил учун самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) сифатида белгилаб бериш топширилди.
Йиғилиш давомида ҳудуд ва тармоқлар раҳбарларининг ҳисоботлари, тадбиркорларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг