Премер-лига раҳбарияти «Челси» футбол клубини сотилишини маъқуллади

Фото: Reuters
Англия премьер-лигаси (АПЛ) бошқаруви Лондоннинг «Челси» клубини сотилишини маъқуллади. Бу ҳақда АПЛ матбуот хизмати хабар берди.
Клубнинг харидори америкалик тадбиркор Тодд Боэли ҳисобланади. У «Лос-Анжелес Дожерс» бейсбол клубининг эгаларидан бири ҳисобланади
Эслатиб ўтамиз, 10 март куни Буюк Британия Роман Абрамовични санкциялар рўйхатига киритгани, тадбиркорнинг мамлакатдаги активлари музлатилганлиги маълум қилинган эди.
Кейинроқ АПЛ раҳбарияти тадбиркорни футбол клуби раҳбари лавозимидан четлатган. Энди раҳбарликни «Челси» хайрия жамғармаси васийлари амалга оширмоқда.
Премьер-лигада ўтган мавсум якунида Томас Тухел шогирдлари учинчи ўринни эгаллаб, Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Олдинроқ Буюк Британия ҳукумати Лондоннинг «Челси» клуби сотилиши яқин кунларда амалга ошишини маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдори 10 фоизга оширилади
- Олимлар Альцгеймер касаллигидан ҳимоя қилувчи парҳез ҳақида маълумот беришди
- Доллар курси ошишда давом этмоқда
- Паркентда йилига 20 минг сайёҳни қабул қиладиган туристик мажмуа очилмоқда
- Эрон ва Исроил ўртасидаги зиддиятлар хронологияси ёхуд бугунги «уруш»нинг илдизи қаерда?
- Ўзгаришларни сўз билан уйғотган журналист
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг