Португалия терма жамоаси Жаҳон чемпионатига йўлланма олди

21:30 16 Ноябрь 2025 Спорт
344 0

Бугун, 16 ноябрь куни Европа минтақасида Жаҳон чемпионати саралашининг навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Кун доирасидаги баҳсда Португалия терма жамоаси ўз майдонида Арманистон термасига қарши баҳс олиб борди.

Учрашув 9:1 ҳисоби билан Португалия терма жамоасининг ғалабаси билан якунланди. Ғолиблар сафида голларга Бруну Фернандеш (3 та), Жоау Невеш (3 та), Гонсалу Рамуш, Франсишку Консейсан ва Ренату Вейга муаллифлик қилди. Арманистон термаси томонидан эса ягона жавоб голини Эдуард Сперцян киритди.

Португалия терма жамоасининг етакчиси Криштиану Роналду ўтган ўйинда қизил карточка олгани учун ушбу учрашувда майдонга тушмади.

Мазкур ғалаба эвазига Португалия терма жамоаси 13 очко жамғарган ҳолда саралашнинг "F" гуруҳини биринчи ўрин билан якунлади. Шу тариқа жамоа келгуси йили Шимолий Америкада бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

Маълумот учун, Португалия терма жамоаси шу вақтга қадар 8 марта Жаҳон чемпионатида иштирок этган. Жамоанинг мундиаллардаги энг яхши натижаси — учинчи ўрин ҳисобланади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер