Польшада оғир аҳволга тушиб қолган фуқаролар ватанга қайтарилди
Ўзбекистоннинг Польшадаги элчихонаси томонидан қийин вазиятга тушиб қолган фуқаролар ватанга қайтарилди. Бу ҳақида «Дунё» ахборот агентлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, элчихонага икки нафар Ўзбекистон фуқароси, жумладан, наманганлик ҳамюртимиз саломатлигидаги муаммо сабабли оғир аҳволга тушгани, иккинчиси эса қашқадарёлик юртдошимиз молиявий қийинчилик ва ҳужжатларини йўқотиб қўйгани сабабли мурожаат йўллаган.
Шундан сўнг элчихона вакиллари ушбу фуқароларни Ўзбекистонга қайтариш учун зарур чора-тадбирларни амалга оширган.
Аниқланишича, бетоб бўлиб қолган ватандошимиз инсульт ташхиси билан тиббий муассасада бўлган. Шу боис, унга Польша тиббиёт муассасаси тавсиясига мувофиқ, парвозга рухсат берилгунга қадар зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. Яна бир юртдошимизга эса ватанга қайтиш ҳужжатлари тўғриланган.
Фуқароларимизни ватанга қайтаришда Варшава–Рига йўналишида махсус транспортда, Рига–Тошкент бўйича эса авиарейс орқали амалга оширилган. Ҳар икки фуқаро учун Латвияга кириш рухсатномалари расмийлаштирилиб, транзит ҳаракати таъминланган. Ригагача транспорт хизматлари ташкил этилиб, авиачипталар харид қилинган.
Авиачипта харажатлари Ўзбекистон Республикаси Миграция агентлиги ҳисобидан қопланган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- «Реал Мадрид» мағлубиятга учради
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг