Покистонлик олий тоифали мураббий иштирокида крикет мураббийларини тайёрлаш бўйича ўқув-йиғин бошланди
Мамлакатимизда спортнинг крикет спорт турини кенг оммалаштириш, мазкур спорт тури бўйича мутахассисларни тайёрлаш бўйича Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан амалий ишлар бошлаб олиб борилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Крикет федерацияси крикет бўйича икки босқичли мураббийларни (Level-1 Criket Coaching) тайёрлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Спортни ривожлантириш вазирлиги билан ҳамкорликда вилоятларда жисмоний тарбия ўқитувчилари, спорт мактаблари мураббийларини жалб қилган ҳолда ўқув-йиғин машғулотларини бошлади.
Ушбу икки босқичли ўқув-семинарга Покистон Ислом Республикасидан таклиф этилган крикет бўйича олий тоифали мураббий Тоҳир Муҳаммад ҳамда ЎКФ раиси Азиз Михлиевлар олиб бормоқда. Айни пайтда мутахассислар томонидан Бухоро вилоятида 18 нафар жисмоний тарбия ва спорт мутахассислари иштирокида биринчи босқич мураббийлик курси ўтказилди ва якунда иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди. Ушбу тартибдаги ўқув-семинарлари Ўзбекистон Республикаси спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Крикет федерациясининг тақвим-режасига кўра, ноябрь ойида Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона, Андижон ва Тошкент вилоятида бўлиб ўтади.
Шунингдек, жорий йил декабрь ойида Ўзбекистон Крикет федерацияси Халқаро Крикет Кенгашининг (ICC) мутахассисларини жалб қилган ҳолда иккинчи босқич ўқув-семинарларини ўтказади. Бунда семинар иштирокчилари ўқув-машғулотларни якунлагач, имтиҳон топширишади ва имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган тингловчилар Халқаро Крикет Кенгашининг биринчи босқичли халқаро крикет мураббийи гувоҳномасига эга бўлишади.
Муҳим жиҳати, биринчи босқич халқаро крикет мураббийлик гувоҳномасини қўлга киритган мураббийлар нафақат мамлакатимизда балки хорижий давлатларда ҳам крикет бўйича мураббийлик қилиш имкониятига эга бўлишади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг