Покистонда ҳаракатланиб кетаётган мактаб автобуси портлатиб юборилди, қурбонлар бор (+видео)
Покистоннинг Хуздар шаҳрида ҳаракатланиб кетаётган мактаб автобуси террорчи томонидан портлатиб юборилди. Оқибатда камида беш киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда «Al Jazeera» нашри.
Расмийларнинг таъкидлашича, Покистоннинг Балужистон вилоятида жойлашган Хуздар шаҳрида мактаб автобуси террорчи томонидан нишонга олиниб, портлатиб юборилган. Мазкур портлаш оқибатида камида беш киши ҳалок бўлган. Улардан уч нафари ёш болалар, икки нафари эса катта ёшли экани айтилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш натижасида 38 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.
«Портлатилган автобус давлатнинг ҳарбий мактабига тегишли эди. У эрталаб ўқувчи болаларни олиб кетаётган вақтда худкуш террорчи томонидан нишонга олинган ҳамда портлатиб юборилган», — дейди ҳукумат вакили Ёсир Иқбол «Al Jazeera» нашрига берган интервьюсида.
Покистон ҳарбийлари ушбу портлашга Ҳиндистондаги террор гуруҳларини алоқадор деб билишмоқда. Бироқ бу айбловни исботловчи бирор далил тақдим қилинмаган.
Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф ҳам ушбу портлашда Ҳиндистон ҳомийлигида фаолият юритадиган террор ташкилотларининг алоқадорлигига ишонишини билдирган. Шунингдек, бош вазир портлаш оқибатида вафот этганларнинг оила аъзоларига таъзия изҳор қилган.
«Душман бегуноҳ болаларга ваҳшийларча ҳужум қилди. Мактаб автобусига қилинган мазкур ҳужум мамлакатда беқарорлик яратишга қаратилган жирканч фитнадир», — дейди Покистон ички ишлар вазири Моҳсин Нақви.
«Al Jazeera» нашри мухбири Камол Ҳайдернинг маълум қилишича, Покистон томони мактаб автобусига қилинган ҳужумни жуда жиддий қабул қилмоқда.
«Одатда мамлакат ҳудудидаги қўпорувчилик ҳаракатлари учун жавобгарликни «Балуж озодлик армияси» гуруҳи ўз зиммасига оларди. Бу гуруҳлар доимий равишда Ҳиндистон разведка агентлиги томонидан молиялаштириб келиниши ҳақида маълумотлар бор», — дейди нашр мухбири Камол Ҳайдер.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг