Пойтахтнинг 5 та тумани аҳолиси вақтинча табиий газдан узиб қўйилди

11:57 04 Июнь 2024 Жамият
195 0

Бугун, 4 июнь куни таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли Тошкент шаҳрининг Юнусобод, Шайхонтоҳур, Мирзо Улуғбек, Сергели ҳамда Янгиҳаёт туманларининг айрим ҳудудларида табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ хабар бермоқда

Манбага кўра, қуйидаги ҳудудларда аҳоли вақтинча табиий газсиз қолдирилади:

  • Юнусобод тумани: Матонат МФЙ (соат 10:00 дан 18:00 гача);
  • Шайхонтоҳур тумани: Лабзак МФЙ Баҳор кўчаси (соат 10:00 дан 18:00 гача);
  • Мирзо Улуғбек тумани: Мирзо Улуғбек, М.Риёзий, С.Машҳадий ва Маҳтумқули кўчалари (соат 10:00 дан 17:00 гача):
  • Сергели тумани: Сергели 6а мавзеси, Эшонбулоқ МФЙ Муқанна кўчаси (соат 11:00 дан 17:00 гача);
  • Янгиҳаёт тумани: Янги Дархон МФЙ (соат 14:00 дан 17:00 гача).

“Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади. Юзага келаётган ноқулайликлар учун газ таъминоти филиали истеъмолчилардан узр сўрайди”, дейилади хабарда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?