Пойтахтимизнинг еттита туманида Адлия боғлари барпо этилди
Адлия вазирлиги ҳамда унинг тузилмалари томонидан жорий йил 18 ноябрь куни «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида адлия боғлари парпо этилди.
Лойиҳа доирасида Тошкент шаҳрининг Миробод, Яккасарой, Юнусобод, Шайхонтоҳур, Олмазор, Сергели ҳамда Янгиҳаёт туманларида 3 гектардан зиёд ер майдонида адлия боғлари барпо этилди. Тадбирда адлия вазири Акбар Ташкулов ҳам иштирок этди.
Хусусан, Янгиҳаёт туманида жойлашган «Янги дархон» маҳалласида вазирлик раҳбарияти ҳамда ходимлар иштирокида 1000 дан ортиқ турли хил манзарали, бутали ва мевали дарахтлар экилди.
Кўчат экиш жараёнлари махсус мутахассис кўрсатмаларига асосан, дарахт экиш қоидаларига риоя этган ҳолда амалга оширилди.
Тадбирда таъкидланишича, мазкур ҳайрли ишлар шу билан якунига етмайди, адлия боғлари нафақат бир кунда, балки доимий равишда ўз тартиб қоидаси бўйича парвариш қилиниб борилади.
Лойиҳа доирасида вилоят ва туман адлия органлари ҳам ўз ҳудудларида боғлар барбо этмоқдалар.
Хусусан, 14 та ҳудудий адлия бошқармаси ва туман (шаҳар) адлия бўлимлари томонидан жами 60 мингга яқин кўчатлар экилди.
Адлия вазирлиги тизими ходимлари мамлакатимиз кўчаларини «яшил макон»га айлантиришга астойидил бел боғлаб, ушбу ҳайрли ишларга ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг