Пойтахтимизда “Инсон учун” савдо-кўргазмаси бўлиб ўтади

12:35 14 Апрель 2025 Жамият
64 0

2025 йил 1-2 май кунлари Тошкент шаҳридаги “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида ногиронлиги бўлган шахсларни банд қилган тадбиркорлик субъектлари томонидан ишлаб чиқарилаётган товарлар намойиш қилинган анъанавий “Инсон учун” савдо-кўргазмаси бўлиб ўтади.

Мазкур тадбир ногиронлиги бўлган фуқароларнинг меҳнат фаолиятини қўллаб-қувватлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини ошириш, шунингдек, давлат ва хусусий сектор ўртасидаги ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.

2025 йилги кўргазма доирасида янада кенг кўламли иштирок, тижорат салоҳиятига эга лойиҳалар ва янги ҳамкорлик ташаббуслари тақдим этилиши режалаштирилган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?