Пойтахтдаги мактабларда тиббий ниқоб тақиш тартиби жорий этиладими?
Ижтимоий тармоқларда 30 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳридаги мактабларда тиббий ниқоб тақиш тартиби жорий этилиши билан боғлиқ хабарлар тарқалди.
Мазкур ҳолатга Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Атабеков қуйидагича ойдинлик киритган:
«Ижтимоий тармоқларда ушбу масала нотўғри талқин қилинмоқда. Аввало, уларда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачининг шу йил 26 сентябрдаги қарори асос қилиб кўрсатиляпти. Ҳужжат санасига эътибор беринг: у сентябрь ойида имзоланган. Аслида, ҳар йили мавсумий ўткир респиратор касалликлар ва грипп авж олишидан олдин бу каби қарорлар қабул қилиниб, жойлардаги муассасаларга тегишли тавсиялар бериб келинади», — дейди Нурмат Атабеков.
Қўшимча қилинишича, қарорда эпидемик вазият мураккаблашганда тиббий ниқоб тақиш белгиланган. Ҳозир эпидемик вазият барқарор, шундай экан, мактабларда ёппасига ниқоб тақиш зарурати йўқ. Агар гуруҳда касалланган болалар бўлса, ўша бемор билан мулоқотга киришиш эҳтимоли бор жойлардагина ниқоб тақиш тавсия этилади.
Ҳаво-томчи йўли билан юқадиган касалликларда имкон қадар ижтимоий масофа сақлаш ва мулоқот даврида ниқобда бўлиш мақсадга мувофиқ.
«Ҳужжатда айтиб ўтилган тиббий ниқоб тақиш тартиби жойларда вазиятга қараб ҳал қилинади. Буни зинҳор ёппасига шундай тартиб жорий қилиняпти, деб талқин қилмаслик керак», — дейди Атабеков.
Шунингдек, мазкур қарорга жойлардаги эпидемик вазият қай даражада мураккаб ёки мураккаб эмаслигидан келиб чиқиб, тегишли чора қабул қилиш учун мўлжалланган одатий ҳужжат сифатида қаралиши зарурлиги ҳам эслатиб ўтилган.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Лўлилар фақат тиланчими?...” Улар яшаётган маҳалладан фоторепортаж
- Ҳокимлик Тошкентни “юва бошлади“. Хўш, сув сепиш ҳаво ифлосланишини камайтирадими?
- Янгиланаётган Марказий Осиё: бирлик, дўстлик ва ҳамкорликнинг янги босқичи
- «Адабиёт ва ҳаёт»: Султонбой Деҳқоновнинг шахсий фотокўргазмаси очилди (+фоторепортаж)
- Ногиронлиги бўлган фуқароларга 30 млн сўмгача фоизсиз ссуда ажратилади
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг