Пойтахтдаги чинорларнинг кесиб ташланишига нима сабаб бўлди?
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги чинорларнинг кесиб ташланаётгани акс этган видеотасвирлар кенг тарқалди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар Экология бошқармаси муносабат билдирди.
Унда айтилишича, пойтахтда қуриган ҳамда зарарланган дарахтлар қулаб тушиши оқибатида инсон мол-мулкига зарар етказилганлик ҳолатлари, шунингдек инсонлар ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлигига таҳдид солаётгани кўп кузатилган.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонунининг 37-моддасига асосан Тошкент шаҳрида қуриган, шикастланган, зараркунандалар таъсирида кучли касалланган дарахтларни кесиш ишлари амалга оширилмоқда.
Экология бошқармасининг маълум қилишича, табиий омиллар ва зараркунандалар таъсирида касалланган, зарарланган, қуриган, инсоннинг ҳаёти ва соғлиғи, юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулки хавфсизлигига таҳдид солаётган дарахтлар хатловдан ўтказилиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февраль 86-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-иловасига мувофиқ тегишли рухсатномалар асосида кесиш ишлари амалга оширилмоқда.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- Ёш ўзбек ёзувчисининг асари Халқаро болалар адабиёти кенгашининг фахрий рўйхатига киритилди
- Туркия суди Нетаньяҳуни Ғазода геноцид содир этганликда айблаб, ҳибсга олиш ордерини маъқуллади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг