Почта ва курьерлик алоқа хизматларида қандай ўзгаришлар кутиляпти?
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида “Почта алоқаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама қилинди.
Мазкур қонун лойиҳаси республикадаги почта алоқаси хизматлари бозорининг ривожланиш даражаси ва жаҳон почта алоқаси хизматлари бозори ривожланишининг замонавий тенденцияларини инобатга олган ҳолда ишлаб чиқилган.
“Почта алоқаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ушбу соҳадаги муносабатларнинг барча жабҳаларини белгилаб берувчи базавий қонун ҳисобланади. Лекин бугунги кунга келиб, у почта алоқаси соҳасини ҳуқуқий тартибга солиш замонавий тенденцияларга жавоб бера олмайди.
Хусусан, қонунчилик амалиётига мувофиқ почта алоқаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгиланмаган. Почта алоқаси соҳасини давлат томонидан лицензиялаш орқали тартибга солиниши белгилаб қўйилган бўлса-да, бугунги кунгача мазкур фаолиятни лицензиялаш тартиби жорий этилмаган.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳасида эса амалдаги “Почта алоқаси туғрисида”ги қонунни почта алоқаси туғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ва халқаро шартномалар меъёрларига мувофиқлаштириш, почта алоқаси соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари ва почта алоқаси турларини белгилаш назарда тутилмоқда.
Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши почта алоқасини ривожлантириш йўналишида ҳуқуқий ва меъёрий-ҳуқуқий базани такомиллаштириш, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида сифатли умумфойдаланишдаги почта алоқаси ва курьерлик алоқаси хизматларини кўрсатиш учун шароитлар яратиш имконини беради.
Халқ вакиллари соҳанинг қонунчилик базасини тартибга солишнинг аҳамиятини инобатга олган ҳолда, мазкур қонун лойиҳасини қабул қилдилар.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Саккизта гол урилган ўйинда “Барселона” ғалаба қозонди
- “Башакшеҳир” Туркиянинг гранд клуби билан дуранг ўйнади
- Ўзбекистон миллий терма жамоаси учун Жаҳон чемпионати қуръаси омадли ўтдими?
- Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги ўйин саналари эълон қилинди
- АҚШ Европадан НАТО мажбуриятларининг асосий қисмини ўз зиммасига олишни талаб қилди
- Германияда ўқувчилар ҳарбий чақирувга қарши намойишга чиқди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг