«Победа» авиакомпанияси Санкт-Петербургдан Самарқандга парвозларни йўлга қўймоқда
Россиянинг «Победа» авиакомпанияси 2024 йил 16 февралдан бошлаб Санкт-Петербург ва Самарқандни мунтазам рейслар билан боғлашни режалаштирмоқда.
Санкт-Петербург – Самарқанд – Санкт-Петербург йўналиши бўйича ҳаво қатновлари ҳафтада бир марта – жума кунлари Боэинг 737-800 самолётларида амалга оширилади.
Бугунги кунда авиаташувчи ҳар куни Москва-Самарқанд-Москва йўналиши бўйича парвозларни амалга оширмоқда.
«Победа» - Россиянинг лоукостер авиакомпанияси, «Аэрофлот - Россия ҳаво йўллари» гуруҳининг штаб-квартираси Внуково аэропортида (Москва) жойлашган шўъба корхонасидир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- АҚШ ва Британия Сурия муваққат президенти Ахмад аш-Шаръани «қора рўйхат»дан чиқарди
- G20 саммитининг Жанубий Африкада ўтказилиши шармандали ҳолат – Трамп
- Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги иккинчи ўйинида мағлуб бўлди
- Машинада хавфсизлик камарини тақиш мумкин бўлмаган касалликлар рўйхати тасдиқланади
- Ўзбекистон миллий терма жамоасининг халқаро мусобақа учун қайдномаси эълон қилинди
- “Доҳа — Қатарнинг юраги, тунги ритмда уриб турган шаҳар”
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг