Пешку тиббиётида қандай муаммолар бор?

16:32 20 Ноябрь 2024 Жамият
286 0

Фото: Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

Бухоро вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Элёр Олтиев Пешку туман тиббиёт бирлашмасида бўлди.

Бошқарма бошлиғи бу ерда тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари, бирлашманинг моддий-техник базаси, куз-қиш мавсумига тайёргарлик жараёнлари билан танишди. Шунингдек, бирлашма тасарруфидаги бўлимлардаги санитар аҳвол, дори-дармон захираси ва сақлаш шароитлари ўрганилди. Тиббий хизматни йўлга қўйиш жараёнидаги камчиликларни бартараф қилиш бўйича тегишли масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Шундан сўнг бошқарма бошлиғи иштирокида сайёр қабул ўтказилди.

Фото: Бухоро вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси

Унда мурожаатлар асосан аҳоли саломатлиги билан боғлиқ муаммоларни ташкил этди. Хусусан, қабулга келган 19 нафар фуқаролар ишга жойлашиш, даволаниш учун ордер олиш, юракда жарроҳлик амалиёти ўтказиш каби турли масала ва муаммолари ечими бўйича туман тиббиёт бирлашмаси раҳбарияти ва туман масъулларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Фуқаролар қабулида Ўзбекистон Республикаси Халқ қабулхонасининг Пешку туман бўлими мудири ҳам иштирок этди.

Бунгача Ромитон, Шофиркон, Қоракўл, Олот, Жондор туманларида ҳам ана шундай ўрганиш ва сайёр қабуллар ўтказилганди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер