Пеле оиласи билан хайрлашган. Унинг аҳволи оғирлашмоқда

23:47 26 Декабрь 2022 Спорт
1571 0

Фото: Reuters

Британиялик тадбиркор, спорт менежери Френк Холид ижтимоий тармоқларда афсонавий бразилиялик футболчи Пеленинг аҳволи ёмонлашгани ҳақида ёзди.

«Пеле оиласи ва дўстлари билан хайрлашмоқда. Футбол афсонаси аста-секин саратон касаллигига қарши курашда ютқазмоқда.

Оиласи унинг аҳволи тобора ёмонлашаётганини айтмоқда», дейди Френк Холид.

Аввалроқ, Бразилия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Пеленинг қизи Кели Насименто ижтимоий тармоқда отаси билан касалхонада тушган суратини жойлаштирганди.

82 ёшли бразилиялик саратон касаллиги ривожланган, шунингдек, буйрак ва юрак фаолияти бузилганлиги сабабли реанимацияда қолмоқда.

22 декабрь куни Пеленинг соғлиғи буйрак ва юрак фаолиятининг бузилиши туфайли ёмонлашгани маълум бўлди.

Пеле соғлиғи ёмонлашгани сабабли 29 ноябрь куни касалхонага ётқизилган эди. Кейинчалик унинг йўғон ичак саратонини даволаш доирасида ўтказган кимёвий терапияси ўз самарасини бермай қолгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Аммо 12 декабрь куни афсонавий футболчининг аҳволи яхшилангани маълум қилинган эди

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?