«Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтди
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2020 йил 30 декабрдаги «Парламент ўйинлари» спорт мусобақаларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида» КҚ-174-IV-сонли қарорига асосан Туризм ва спорт вазирлиги билан ҳамкорликда уч босқичли спорт мусобақалари ўтказилмоқда.
Унда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари ва Девони ходимларидан иборат бўлган жамоалар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси кубоги учун кураш олиб бормоқда.
Мусобақалар спортнинг минифутбол ва волейбол спорт тури бўйича эркаклар ўртасида, бадминтон бўйича аёллар ўртасида, стол тенниси бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида ташкил этилмоқда.
Бугунги кунга қадар ҳудудларда ушбу мусобақанинг 1-босқичи якунланиб, ғолиблар аниқланди.
Жорий йилнинг 30 апрель куни Тошкент вилояти Юқори Чирчиқ туманида «Парламент ўйинлари» спорт мусобақасининг 2-босқичи доирасида стол тенниси бўйича беллашув ташкил этилди.
Унда Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри ғолиблари ҳамда Сенат девони ходимлари иштирок этди.
Қарийб уч соат давом этган муросасиз беллашувларда, Тошкент вилояти Халқ депутатлари Янгийўл шаҳар Кенгаши депутати Аксакалова Камола ва Халқ депутатлари Олмалиқ шаҳар Кенгаши депутати Зияходжаев Шухратжон ҳамда Олий Мажлис Сенати девони етакчи мутахассиси Ачилов Фурқат 1-ўринни эгаллаб, финал йўлланмасини қўлга киритди. Ғолиблар дипломлар ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
«Парламент ўйинлари» спорт мусобақасининг финал босқичи июнь ойида Тошкент шаҳрида ташкил этилади.
Унда 6 та ҳудудий босқич ғолиблари минифутбол, волейбол, стол теннис ва бадминтон спорт турлари бўйича ўзаро куч синашади.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Шавкат Мирзиёев аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартиришга оид муҳим қарорни имзолади
- Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелдан электр энергияси ва газ нархлари оширилади
- “Энг яхши мақолалар” танлови ғолиблари аниқланди
- Ҳарбий хизматни ўташ билан боғлиқ тартиблар янгиланади
- Вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими такомиллаштирилмоқда
- Наманганда 3 та йирик институт битта университетга бирлаштирилади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг