Париж олимпиадасининг 11-кунида атиги битта спортчимиз қатнашади. У «Қочқинлар жамоаси» аъзосига қарши чиқади
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Бугундан «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинлари доирасида бир нафар спорт курашчиси баҳсларга киришади.
Юнон-рум курашчиси Исломжон Баҳромов Париждаги ўз юришини кечки дастурларда бошлайди. Унинг илк чиқиши Олимпиада байроғи остида ҳаракат қилаётган «Қочқинлар жамоаси» аъзоси, аслида эронлик, Жамол Вализодага қарши. Қайд этиш керакки, Вализода 1991 йилда Эроннинг Кирманшоҳ шаҳрида туғилган.
ХОҚ қочқинлар олимпия терма жамоаси (Équipe olympique des réfugiés) 11 мамлакатдан 37 нафар спортчи 12 спорт тури бўйича «Қочқинлар» Олимпия терма жамоасини ҳимоя қилади. 37 спортчидан 14 нафари эронликдир.
Аввалроқ, Сафина Саъдуллаева бронза медалидан қўшимча кўрсатгичлар эвазига қуруқ қолганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Эркаклар аёлларга нисбатан кўпроқ калория истеъмол қилиши керакми?
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг