Сафина Саъдуллаева бронза медалидан қўшимча кўрсатгичлар эвазига қуруқ қолди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина Саъдуллаева «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
Енгил атлетика бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Сафина ҳамюртларимизнинг бугунги омадли иштирокини давом эттирди. Баландликка сакраш дастурининг финал босқичида юртдошимиз биринчи уринишда 1 метр 86 см ни забт этди.
Қайд этиш керакки, Сафина Саъдуллаева баландликка сакраш дастурининг иккинчи уринишида 191 см баландликни забт этди. Сафина учинчи уринишда 1,95 метрга сакрай олди.
Сафина ва яна 5 спортчи 1,98 метрга сакрай олмади. Шу тариқа ҳамюртимиз қўшимча кўрсатгичлар эвазига бронзадан маҳрум бўлди.
Маълумот учун айтиш мумкинки, Сафина Саъдуллаева халқаро тоифадаги спорт устаси ҳисобланади ва бир қатор нуфузли турнирларда совриндор бўлган.
Аввалроқ, велошоссе бўйича ўзбекистонлик қизлар финишга 51 ва 70-ўринда етиб келгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Абдуқодир Ҳусанов яна бир бор «Реал Мадрид»га қарши ўйнайди
- Болалар саратонига қарши кураш: халқаро ҳамкорликдаги муҳим қадам
- Ўзбекистоннинг 7 та моддий ва номоддий маданий мерос объектлари AYSESKO рўйхатига киритилди
- Суперлиганинг 2026 йилги мавсуми бошланмоқда
- Ҳар бурчагида тарих яширинган шаҳар — Лондондан фоторепортаж
- Дзюдо бўйича Тошкент “Катта дубулға” мусобақаси бошланди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг