Велошоссе бўйича ўзбекистонлик қизлар финишга 51 ва 70-ўринда етиб келди
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Бугун велоспортчиларимиз Олга Забелинская ҳамда Янина Кускова гуруҳ пойгаси дастуридаги иштирокларини бошлашди. Дастурга кўра, 93 нафар спортчи 158 км масофани босиб ўтишди.
Велошоссе бўйича аёллар ўртасидаги гуруҳ пойгасида кечагидан фарқли равишда финишга юртдошларимиз ҳам етиб кела олди.
Якунда Янина Кускова 51, Олга Забелинская эса 70-бўлиб финиш чизиғини кесиб ўтди.
Олтин медални америкалик Кристиен Фаулкнер қўлга киритган бўлса, кумуш ва бронза медаллари мос равишда нидерландиялик Мариан Вос ҳамда белгиялик Лотте Копекига насиб этди.
Аввалроқ, Ҳасанбой Дўсматов -51 кг вазн тоифасида финалга чиққанди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг