Ҳасанбой Дўсматов Париж Олимпиадаси финалида!
Франция пойтахтида ўтказилаётган ёзги Олимпиада ўйинларида ўзбек спортчилари ўз юришларини давом эттирмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Ҳасанбой Дўсматов «Париж-2024» ёзги Олимпиада ўйинларидаги иштирокини давом эттирди.
-51 кг вазн тоифасида рингга чиққан боксчимиз «Париж-2024» ёзги Олимпия ўйинларидаги учинчи жангида ҳам ғалабага эриша олди.
Дўсматов ярим финал баҳсида Кабо Верде вакили Даниел Давид Варела де Пинага қарши рингга кўтарилди. Қизиқарли кечган баҳснинг биринчи раундида 4:1, иккинчи ва учинчи раундларида 5:0 кўринишида устун келди. Шу тариқа Ҳасанбой финалга чиқмоқда.
Финалда эса унга франциялик Билал Беннама рақиблик қилади.
Аввалроқ, ўзбекистонлик сўнгги боксчи қиз ҳам Олимпиадани тарк этгани ҳақида хабар берилганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Нодирбек Абдусатторов Прагадаги шахмат фестивалида чемпионликни қўлга киритди
- Матчанов Умирзак Сеитжановичнинг иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси эълони
- Яқин Шарқдаги кескинликнинг нархи: АҚШ, Исроил ҳамда Эрон уруш учун қанча сарфлаяпти?
- “Барселона” қийин ғалабани қўлга киритди
- Аёллар Осиё чемпионати мусобақасининг 3-тур ўйинлари давом эттирилди
- Трамп Эрондаги ҳарбий операция «деярли якунланганини» маълум қилди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг