Паралимпия ўйинларидаги биринчи олтин медал қўлга киритилди
Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган ХVII Паралимпия ўйинларида ҳамюртларимиз ўз юришларини давом эттирмоқда.
Парижда бўлиб ўтаётган Паралимпия ўйинларининг енгил атлетика бўйича аёллар мусобақаси давом этмоқда.
Қайд этиш керакки, Т11 классида узунликка сакраш баҳсида иштирок этаётган ўзбекистонлик Асила Мирзаёрова дастлабки уринишидаёқ 5,22 метр натижа қайд этиб, ушбу йўналишда Паралимпия ўйинлари рекордини ўрнатди. Ўзбекистонлик спортчи 5-уринишда 5,24 метр натижа қайд этиб ўзи ўрнатган Паралимпия рекордини янгилади.
Ушбу натижага турнирда қатнашаётган ҳеч қайси спортчи томонидан янгиланмади ва шундай қилиб Ўзбекистон вакили Асила Мирзаёрова Ўзбекистон делегациясига дастлабки олтин медални олиб келди. Шунингдек, Мирзаёрова Токио—2020 ёзги Паралимпия ўйинлари кумуш медал соҳиби ҳисобланади.
Аввалроқ, ўзбекистонлик паралимпиадачилар мусобақанининг биринчи кунини 2 та медаль билан бошлаганди.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- Ўзбекистонда Касбий таълим агентлиги ташкил этилади
- Рўзиқул Бердиевнинг матбуот анжуманидаги фикрлари юзасидан суриштирув ўтказилади
- АҚШ Россияга босим ўтказишнинг муқобил усулларини ўрганмоқда
- Трамп Корея яриморолидаги можарога якун ясашга ваъда берди
- Ўзбекистоннинг янги траекторияси: Асосий хорижий трансферлар харитаси
- Ҳиндистонда «Монтта» циклони сабабли қарийб 90 минг киши эвакуация қилинди
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг