Пара таэквондочиларимиз йилни юқори нотада якунлашди

01:53 10 Декабрь 2022 Спорт
784 0

Саудия Арабистони пойтахти Ар-Риёд шаҳрида пара таэквондо бўйича ўтказилган халқаро Гран-при мусобақаси ўз якунига етди.

Ушбу мусобақада дунёнинг 24 та давлатидан жаҳон рейтингида 1-8 ўринларда бораётган 80 нафар спортчи иштирок этди. Эътиборлиси, йилнинг сўнгги йирик турнирида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 3 та медални қўлга киритди. 

Жумладан, аёллар ўртасида +65кг вазн тоифасида Гулжаной Наимова олтин, -47 кг вазн тоифасида эса Зиёда Исоқова кумуш медалга сазовор бўлди. Шунингдек, эркаклар ўртасида -80 кг вазн тоифасида Асад Тоштемиров ҳам кумуш медаль билан тақдирланди.

Таъкидлаш керакки, Ар-Риёд Гран-приси ғолиблари Париж-2024 ёзги Паралимпия ўйинларига 100 рейтинг очко, кумуш медаль соҳиблари 60 очко, бронза медаль соҳиби эса 40 очкога эга бўлади. Бундан ташқари, мусобақада қатнашган спортчиларнинг барчасига 20 рейтинг очкоси тақдим этилади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?

Кўп ўқилганлар

Янгиликлар тақвими

Кластер