Пандемия қачон тугайди? ЖССТ раҳбари бу ҳақдаги хулосаларини маълум қилди
Фото: rg.ru
Пандемия қачон тугайди? Коронавирусдан касалланиш кўрсаткичлари қай даврда кескин пасайиши мумкин? Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти раҳбари Тедрос Гебрейесус бу ҳақдаги хулосаларини маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, ЖССТ жорий йил иккинчи ярмига қадар барча мамлакатларда эмлаш даражасини 70 фоизга етказишни мақсад қилган.
Айниқса, бу жараёнда тиббиёт ходимлари, кексалар ва бошқа “хавф гуруҳи”га мансуб қатламни қамраб олиш устувор аҳамиятга эга.
Бироқ айни пайтда бу борадаги реал вазият хавотирли. Негаки, ҳозиргача дунё аҳолисининг бор-йўғи учдан бир қисми COVID-19 инфекциясига қарши тўлиқ эмланган, холос.
“Юқори эмлаш қамровига эришмагунимизча, инфекциялар кўпайиши ва янги мутациялар пайдо бўлиши хавфига дуч келаверамиз", — дейди Т. Гебрейесус.
Аслида, шундай бўляпти ҳам! Осиёнинг қатор давлатларида кунлик касалланиш кўрсаткичлари ошиб боряпти. Европада эса пандемиянинг янги тўлқини авж олмоқда.
Қолаверса, шу кунларда баъзи мамлакатларда коронавирусдан ўлим ҳолатлари сезиларли даражада ўсаётир. Бу “омикрон”нинг тарқалиш тезлиги ҳамда эмланиш даражаси пастлиги билан боғлиқ.
Бундан ташқари, январь ойидан буён “яширин омикрон” дея аталаётган BA.2 мутацияси дунё бўйлаб кенг тарқалмоқда. Дастлаб Швеция, Дания, Норвегия, сўнг бошқа Европа мамлакатлари, айни пайтга келиб эса АҚШ ва Хитойда бу вариантни юқтирганлар сони ортиб боряпти.
Шунга қарамай, мутахассислар мавжуд вакциналар ушбу мутация турига қарши самара беришини таъкидлашмоқда. Демак, бугунги мураккаб эпидемиологик вазиятда энг тўғри чора — эмланишдир.
Тавсия этамиз
Кўп ўқилганлар
- “Матонатли Марям” фильми кенг жамоатчиликка тақдим этилди
- Камбағалликни қисқартириш: пул эмас, ақл-идрок ва билим муҳим
- FIDE жаҳон кубоги чемпиони Жавоҳир Синдаровни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (+фоторепортаж)
- Ўзбекистонда хотин-қизларга нисбатан рақамли зўравонликка барҳам бериш бўйича 16 кунлик кампания бошланди
- «Барселона» Ла Лигада навбатдаги ғалабасини қўлга киритди
- Бугун 2026 йилги Жаҳон чемпионатига қуръа ташланади
Изоҳлар
Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?
Изоҳ қолдириш учун тизимга киринг